10 April 2013
18:15 -
Туркия Бош вазири Қирғизистонга ташрифининг расмий қисмини битирди

"Ҳаракат"нинг мухбирлари Туркия Бош вазири 2010 йилда қирғиз фашитслари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши билан боғлиқ масалаларни ҳам кўтаради, турк халқлари ўртасидаги тинч-тотувликни мустаҳкамлаш йўлида баъзи қадамлар қилади, деб умид қилгандилар. Аммо, кўринишидан, бундай мавзу Туркия Бош вазирининг ҳаёлига ҳам келмаган. Минг афсус.
Бошқа тарафдан, айниқса, рус ахборот воситалари Туркия Бош вазири ҳозир америкаликлар ишлатаётган "Манас" аэропорти ҳақида ҳам гаплашиб, бу аэропортнинг америкаликлардан олиб қўймаслик кераклигини ташвиқот қилади деб бонг уришганди. Расмий хабарларда айтилишича, бу мавзу умуман тилга олинмаган. Аммо, тан олиш керак, тилга олинса ҳам, уни эълон қилмайдилар.