09 April 2013
09:25 - Ислом Каримнинг хўжайинига ялонғич қизлар бир нарсаларини кўрсатишди, энди навбат унинг ўзига келмаяптими?
Германияга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путин бундай ҳолга тушаман деб ўйламагани шубҳасиз. Аммо, тушди. У кеча Германия канцлери Ангела Маркел билан Гоновер шаҳридаги кўргазмада Volkswagen автомобил заводининг стендини кўраётган пайтда, ярим яланғоч ҳолда норозилик акциялари ўтказиши билан танилиб бораётган Femen ташкилотининг 5 аъзоси белидан юқорисини ялонғич қилиб ва маммаларини кўрсатиб, Путинни инглиз тилида уятли сўзлар билан ҳақорат қилишга бошладилар. Улар Путиннинг Россияда сиёсий мухолифларига ва фуқаролик жамиятининг фаолларига қарши олиб бораётган репрессив ишларига қарши шундай акция ўтказдилар. Полиция уларни ушлаб кетди. Лекин акция бошланган дақиқаларда Путиннинг қандай ҳолга тушганини расмда кўриш қийин эмас.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг КГБлик хўжайини бундай ҳолга тушгани, ҳаммани Ўзбекистондаги воқеаларга диққатлироқ қарашга чақириши керак. Бизда яланғоч қизларнинг норозилик акциялари ўтказишини тасаввур қилиш қийин. Аммо, Ўзбекистондаги шароит жараёнларни тезлаштириб юбориши мумкин.

Жуда кўп ўзбек аёллари Туркияда, Араб ва Узоқ Шарқ мамлакатларида фоҳишалик қилиб кун кечиришга мажбур бўлишаётгани энди ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистоннинг ўзида аҳвол қанақа? Тошкентда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида норасмий фоҳишахоналар ишлаётганини ҳамма билади.

Талантли ўзбек ёзувчиси Саломат Вафонинг икки йилча аввал "Ёшлар матбуоти" босмахонасида босилган "Қора бева" китобидаги бир қатор ҳикояларни ўқиб даҳшатга тушасиз. Ўзбекистонда пул учун жинсий алоқалар қилиш узоқ қишлоқларда ҳам оддий воқеага айланганини кўрасиз. Унинг ҳикояларини рус тилида ҳам нашр қилишга бошлашибди. Чунки, энди ҳақиқатдан қочиб бўлмайди. Демак, яқинда аёлларнинг бундай "ҳақиқатга" қарши исён қилишларини кутиш керак.

Ҳозир ҳаётимизнинг ғариблигини бошқа тарафлари ҳам ўртага чиқабошлади. Ислом Карим ва унинг командаси бор ҳақиқатни яширишга қанчалик уринмасин, Ўзбекистон иқтисоди чўкиб бораётгани маълум бўлди. Ўзбекистонда иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканмиз. Қозоқларда ўртача ойлик 668 доллар, бизда 85 доллар. Бизнинг профессорлар қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олишар экан. Миллионлаб ўзбек йигитлари Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қуллардек мардикорлик қилмоқдалар.

Бундай шароитда ёш аёллар эмас, яқинда йигитларимиз Ислом Каримнинг олдига чиқишлари, Femen қизларидан фарқли ўлароқ, белларидан пастини яланғоч қилиб, президентга бир нарсалар кўрсатиши ва "Сен ҳам халқ каби иштонсиз юр!" деб бақиришларини кутиш табиийдир.

Шундан қўрққан Ислом Карим инидан чиқмай ўтирмаяптими? Шундан қўрққанидан Наврўз байрамини аввалдан эълон қилмасдан ими-жими ўтказиб юбормадими?

Ўзбекистон дунёнинг жаннатмакон ўлкаларидан деб мақтаниб келган Ислом Карим, ҳатто Қозоғистон олдида қашшоқлигимиз маълум бўлиб қолганидан кейин, депрессияга тушиб қолмадими? У Борис Березовскийдан ўрнак олиб ўз жонига қасд қилиб қўймайдими?

Хуллас, Ўзбекистонда бу каби саволлар кўп, ҳали жавоблар йўқ.