09 April 2013
08:38 -
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Қирғизистонга келмоқда

Маълумки, Эрдўғон биринчи имкон бўлиши билан Ғазо атрофидаги Исроил блокадасини ёриб, азоб чекаётган маҳаллий арабларга маънавий дастак беришга тайёрланаётганини айтиб келади. Унинг бундай режасини олқишлаш керак, дейди мухбиримиз. Аммо, 3 йил аввал Қирғизистон жанубида қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрладилар, ўзбек аёлларининг қорнидан туғилмаган чақалоқларни суғириб олиб, уларни бошини копток қилиб ўйнадилар.
Ўша даҳшатли воқеалардан кейин биронта туркий давлатнинг раҳбари шу ерларга келиб аҳвол билан танишиш, инсонларга маънавий, балки, моддий ҳам, ёрдам беришни ўйламади. Балки, бу хато анъанани Ражаб Эрдўғон бузар?