09 April 2013
20:39 - Дунё олий жазодан воз кечиш йўлида, Ўзбекистон эса уни тиклаши керак
Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International ташкилотининг бугун эълон қилинган маълумотларига кўра, 2012 йилда олий жазо - ўлим жазосини йўқ қилиш тенденцияси давом этмоқда. Ўтган йили 21 давлатдагина бу жазо амалда қўлланган. Ўлим жазосининг турлари шундай - маҳкумнинг калласини кесиб ташлаш, уни осиш, отиб ташлаш ва ўлдирадиган инъекция қилиш.

Ҳиндистон, Япония, Покистон ва Гамбияда маълум бир танаффусдан кейин олий жазони қўллаш яна бошланибди. Ироқ ўлим жазоси бериш сони тез ортиб бораётган давлатлар ичида биринчи бўлибди. Энг кўп ўлим жазоси амалага оширилган давлатлар Хитой, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони ва АҚШ экан.

Дунёда олий жазо бериш камайиб бораётгани олқишланиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, минг афсуски, ҳали инсоният бу жазодан бутунлай воз кечиш даражасига етиб келмади. Бир неча йил аввал Ўзбекистон ҳам олий жазони бекор қилган эди.

Аммо, ўзбекнинг ичида Миллат ва Ватанни бир чақага сотиб кетувчилар сони хира пашшадек кўпайиб кетаётгани, Амир Темирнинг авлодлари фоҳишалик ва қозоқларга дворниклик қилиш даражасига тушишининг сабаби - тарихимиздаги биринчи миллий-озодлик ҳаракатининг Салой Мадамин раҳбарлигидаги ёзувчилар томонидан КГБга сотилиши бўлгани, ўзбеклар тириклайин ёқилганда овозини чиқармаган Ўзбекистон раҳбарларининг жинояти кечириб бўлмаслигини ҳисобга олиб, Ўзбекистонни қайтадан давлат, ўзбекни қайтадан миллат қилишни истасак, Ватан ва Миллатга қарши жиноят қилганларга нисбатан олий жазо тикланиши керак, шарт.