08 April 2013
02:23 -
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Хитойда

Кеча, 7 апрелда Нурсултон Назарбой Боао Осиё Форумида иштирок этиб, нутқ сўзлаб, жаҳон координатлар системасида Евросиё марказий жой олишига ҳамма имкониятлар борлигини алоҳида таъкидлабди. Маълумки, Нурсултон Назарбой Остона шаҳрини Евросиёнинг марказига айлантириш ниятини ҳар доим гапириб келади. У кеча ҳам бу ниятини гапириб-гапирмаганлиги хабарларда айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Боао Осиё Форуми Филиппин, Австралия ва Япония раҳбарларининг ташаббуси билан 1998 йилда тузилган ва унинг штаб марказий қароргоҳи Хитойнинг Хайнан вилоятидаги Боао шаҳарчасида жойлашган. Давос Иқтисодий Форумига ўхшаб кетадиган Боао Осиё Форумининг биринчи конференцияси 2001 йили Боаода 21 давлат вакилларининг иштирокида ўтказилган.
Ҳозир ўтказилаётган 12-чи конференцияда Қозоғистон, Мексика, Перу, Финляндия, Мьянма, Замбия президентлари, Брунея султони ва Австралия, Камбоджа ва Янги Зеландиянинг бош вазирлари иштирок этмоқда, дейилади қозоқларнинг хабарида. Нима учундир, бу рўйхатда Хитой тилга олинмаган.