06 April 2013
05:56 - Юлдуз Усмонованинг қизи соч парваришига 15 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлабди, у хайр-саховотни ҳам тушунармикан?

Кечаги хабарларимизда “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси Юлдуз Усмонованинг Гугуша марҳаматига ноил бўлгани ва саҳнага қайтаётгани хусусида хабар чоп этгандик. Бугунги “Даракчи” газетаси унинг қизи, хонанда Нилуфар Усмонованинг соч парваришига, сартарош Зуҳра Собировага таяниб, “Ласектти” автомашинасининг пулини сарфлагани ҳақида ёзибди.

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳам санъатнинг ҳақиқий ва сохта юлдузлари катта пул топиб, ўз маишатлари учун катта пул ҳаражат қилишлари оддий ҳолга айланган. Аммо, уларнинг бир қисми чин кўнгилдан, бошқалари эътибордан четда қолмаслик мақсадида хайриячилик билан фаол шуғулланишади. Чунки, ҳар қандай жамиятда инсонларнинг ёрдамига муҳтож бўлганлар бор. Бундайлар ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам бор.

Ёрдамга муҳтожлар Ўзбекистонда жуда кўп. Чунки, ҳозирги раҳбарият мамлакатни шу аҳволга олиб келдики, аҳоли қашшоқ, миллионлаб ўзбеклар оилаларини Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилиб боқмоқдалар. Бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар кам, профессорларимиз қозоқ дворникларидан кам маош олади, бу масалaлар билан шуғулланиши керак бўлган Мардикорбоши Ислом Карим ўз соғлиги билан овора. Миллионлаб блолалар ота меҳрини кўрмасдан яшамоқда.

Айнан шу сабабли, санъаткорлар биринчи навбатда ҳайриячилик билан шуғулланишлари керак, бу уларнинг миллат олдидаги вазифаларидир. Аммо, ҳайрияни Фуҳуша каби ўзи ўғри бўлганлар воситасида эмас, ночорларга ёрдам бериш ниятида бўлган ҳақиқий ташкилотлар орқали қилиш керак. Бу гаплар фақат ҳаромий Нилуфарга эмас, ҳамма санъатчиларга тегишли. Унутманг, ахир бир кун миллат cизлардан жавоб талаб қилади, талаб қилишга ҳаққи бор.