05 April 2013
22:44 - Сирдарёда Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги инспектори 5 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг апеллация ҳайъати Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Баҳриддин Тўхсанбоевни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ЖИБ Янгиер шаҳар суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси билан айбланган инспектор маҳаллий ҳайдовчилардан биридан пора олаётган пайтда ҳибсга олинган.

Аммо судланувчининг қариндошлари унга нисбатан бу ҳодисанинг уюштирилганини баён этишиб, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари эса ҳукмни мустаҳкамлаш мақсадида вилоят прокуратурасининг “Адолат кўзгуси” газетасига бу ҳақда суд очерки ёзишибди.