05 April 2013
01:36 - "Автосаноат” ширкати пойтахт марказига кўчирилади
Тошкентнинг Мовороуннаҳр кўчасида (Амир Темур хиёбонига яқин — Ҳаракат) бир муддат аввал бузиб ташланган “Фотон” заводининг ери “Ўзавтосаноат” ширкатига тегибди. Ҳукумат қарори билан ширкатга келгуси йилнинг баҳорига қадар марказий офис ва бошқа маъмурий бинолар қуриб берилади.

Биноларни барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича буюрмачи “Ozavtosanoat-Injiniring” масъулияти чекланган жамияти, бош лойиҳавий ташкилотчи - “Tоshgiprogor” очиқ акциядорлик жамияти, қурилиш бўйича бош муассаса – «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» масъулияти чекланган жамиятининг «ТошИЭСқурилиш» шўъба корхонаси экан.

Ширкат янги мажмуа қурилишини ўз ҳисобидан молиялаштиришни режалаштирган.