05 April 2013
01:41 - Андижонга ҳоким эмас — ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди, Тошкент вилояти ҳокими ишни қўй сўйишдан бошлади
Президент Ислом Каримнинг бугун эълон қилинган Фармонига мувофиқ, Андижон вилояти ҳокимининг аграр масалалар ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳокими вазифиасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу йилнинг 1 апрелида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган Аҳмаджон Усмоновдан сўнг бу курси 2 кун бўш қолганди.

Аҳмаджон Усмонов эса, дейди мухбиримиз, Тошкент вилояти ҳокимлиги авозимидаги илк ишини қўй сўйишдан бошлади. Ҳоким 3 апрель куни Тошкент вилоятининг Занги ота зиёратгоҳида қўй сўйиб эҳсон қилди. Ўзининг бўлажак хушомадгўйлари, вилоятнинг лаганбардор оқсоқоллари дуосини олди.