21 March 2013
00:33 -
Тошкентда Зулфия мукофотини пулламоқчи бўлган мактаб раҳбари устидан маҳкама бормоқда
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора) бериш билан айбланаётган шаҳардаги 125-мактаб директори ўринбосари Гулфия Ахмедовага оид жиноят иши кўрилмоқда. Гулфия Ахмедова ўзи раҳбарлик қилаётган мактабнинг 9-синф ўқувчиси, рассом Зиёда Сайдазимованинг Зулфия номидаги давлат мукофотини олиши учун 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХ органи томонидан ҳибсга олинган.
Кейинчалик гаров пули эвазига озод қилинган Г. Ахмедова Ўзбекистон Бош прокуратурасида хизмат қилувчи қариндоши эвазига озодликда юргани ва кейинчалик ҳам жавобгарликдан қутулиб қолиши айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат мукофотини олган ёшлар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Мукофотнинг ягона қиймати ва баҳоси ҳам шунда, дейди мухбиримиз.