20 March 2013
23:54 -
Корейс ширкати Ўзбекистонда иккита электр станцияси қуриб беради
Нафақат Жанубий Кореяда, баки дунёда дунёда кўзга кўринган қурилиш ширкатларидан бири саналган Hyundai Engineering & Construction мамлакатимизда 2 та электр станцияси қуришни молиялашга 819 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Шартномага мувофиқ, Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган Талимаржон шаҳарчасида умумий қуввати 450 мегаваттга тенг иккита иншоот бунёд қилинади.
Уч йил давомида қурилиши режалаштирилаётган иншоотнинг Осиё Тараққиёт Банки, Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ҳам молияланиши кўзда тутилган.
Уч йил давомида қурилиши режалаштирилаётган иншоотнинг Осиё Тараққиёт Банки, Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ҳам молияланиши кўзда тутилган.