17 March 2013
22:40 - Ўзбекистон МДҲ Эркин Савдо Зонасига кирмоқчи
Ўзбекистоннинг МДҲ Эркин Савдо Зонасига қўшилиши борасидаги келишувлар жараёни якунлангани ҳақида МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев Москвада ўтказилаётган МДҲга аъзо мамлакатлар халқаро иқтисодий форумида маълум қилди. Шу йилнинг майида Минскда ўтадиган МДҲ мамлакатлари давлат раҳбарлари мажлисида Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси тўғрисидаги шартноманинг расман аъзосига айланиши мумкин.

UzDaily интернет нашрига кўра, шартномани имзолаган тўққиз давлатдан еттитаси учун ҳужжат кучга кирган. Беларус, Россия, Қозоғистон, Украина, Молдова, Озарбойжон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳужжатнинг ратификация қилиш жараёнини якунлашмоқда.