17 March 2013
21:39 - “Ўзбеккино”га янги раҳбар тайинланди, медиамагнатнинг номзоди хуфялардан ўтмади
Ҳукумат қарорига кўра, таниқли кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори этиб тайинланди. Аввалги хабарларимизда мазкур муассасадаги манбага таяниб, бу лавозимга медиамагнат Фирдавс Абдухолиқовнинг тайинлангани ҳақида ёзгандик. Ҳозирда маълум бўлишича, Гулнора Карим илгари сурган бу номзод хуфяларнинг чўнгги чиғириғи пайтида ушлаб қолинибди.

55 яшар Жаҳонгир Қосимов эса шу соҳанинг ноини еб келаётганлардан биридир. У бундан аввал Президент девонида маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича масъул ходим ва «Ўзбеккино» бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.