12 March 2013
13:16 -
Ҳукуматпараст партиянинг лидери Facebook каби ижтимоий тўрларни Озорбайжонда ёпишга чақирди, Ўзбекистонда ҳам шундай бўладими?
Бу мамлакатдаги ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган “Ватан” Партисининг раиси, парламентнинг депутати Фазаил Агамали Озорбайжонда Facebook каби ижтимоий тўрларга кириш йўлида тўсиқлар қўйишга чақирди, дейилади Озорбайжонда тарқатилган хабарларда.
Бу тўрлар Озорбайжоннинг давлатчилиги учун хавф туғдирмоқда, мен уларга кирувчилар учун тўла тўсиқ қўйиш тарафдори эмасма, аммо қандайдир тўсиқлар қўйиш керак, дебди у. Унинг фикрича, ҳозир Озорбайжон қўшни мамлакатлар - Россия, Эрон ва Арманистоннинг манфаатлари кесишган ва рақобат қиладиган жойга айланди, Ғарбнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Шу сабабли эҳтиёт бўлиш керак.
Фазаил Агамали мисол сифатида армияда ўлган аскарларнинг сони ортишига қарши якшанба куни Бокуда ўтказилган митингни келдирибди ва бу митинг Facebook орқали ташкил қилинганини урғулабди.
Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон МХХси ҳам “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги Ислом Карим режимининг ўз халқига қарши олиб бораётган сиёсатини Facebook орқали аниқ фактлар билан очиб ташлаётганидан ташвишга тушган. Аммо, Ўзбекистон раҳбарлари тушунишадики, Facebook йўлида қандайдир тўсиқлар қўйиш икки мухолифатчини қамоққа ташлаш каби оддий ва осон иш эмас. Шу сабабли улар ухламасдан Лениннинг “Нима қилиш керак?” саволи устида ўйлаётган бўлсалар керак. Нима қилиш кераклиги эса, Элдор Рязановнинг машҳур “Автомобилдан сақлан” фильмида берилган: Суши сухари!