12 March 2013
03:21 -
Кечагина ўткан кунларимиз: Хатолар кечирилмайди, улардан хулоса чиқарибгина олға кетилади - 1 қисм ("Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг 2006 йил 6 сентябрда эълон қилинган мақоласининг биринчи қисми)
Мен бу фикрни кўп йиллардан бери қайтариман. Аниқроғи, 1989 йилда миллатимиз қилган хатодан бери.
Аммо бугун 1995 йилда Туркияда яшаётган пайтимизда ёзилган қоғозларимни титкилаб туриб, ўша пайтда Карл Марксдан олинган бир кўчирмани кўриб қолдим. Марксизм-ленинизмнинг асосчиси бўлгани учун ёмон кўрадиганимиз Карл Маркс барибир буюк олим. Унинг сўзлари эса қуйидагича экан: “Миллатнинг, ҳудди аёлнинг каби, ўзига қарши дуч келган авантюрист томонидан зўравонлик қилолиши учун имкон яратувчи бир дақиқалик хатоси кечирилмади”.
Тўғри, миллатнинг хатоси дейишнинг ўзи хатодек кўринади. Аммо, тушуниш керакки, миллат номидан ҳар доим унинг қайсибир маънода вакиллари хато қилишади. Миллат ўз вакилларини тартибга сололмас экан, азобини, табиий, ўзи тортади.
Хато хоинлик билан қоришса, унинг натижалари яна ҳам мудҳиш бўлади. Чунки, буюк инсон Жавахарлал Неру айтганидек : “Сотқинлик бор ерда - қуллик бор”.
Бу икки кишининг сўзлари жуда тўғри сўзлар. Ҳозир ўзимиз бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Биз ўзбеклар хатоимизни 1989 йилнинг шу кунларида қилганмиз, бунинг устига ичимиздан хоинлар чиққан. Карл Маркс айтганидек, бизни ҳеч ким кечирмайди, унинг азобини ўзимиз тортамиз. Жавахарлал Нерунинг айтганидек, хоинлик туфайли қулликдамиз, бунинг азаобини ҳам ҳалигача чекмоқдамиз. Ўша хато ва хоинликлар туфайли, бугун халқимиз режимнинг қули, ўз-ўзини ҳимоя қилолмайди, қонга ботирсалар сасини чиқаролмайди. Бутун Марказий Осиёда асрлар бўйи асосий роль ўйнаб келган халқимиз бугун ҳамма ерда таҳқирланмоқда, мазахлар нишонига айландик, қўни-қўшни мамлакатларда мардикормиз.
Вахоланки, ўтган асрларни қўяберинг, қайта қуриш йиллари ҳамма совет жумҳуриятларида мустақиллик ва демократия учун кураш бошланганда ҳам олдинги сафларда эдик. “Бирлик” собиқ СССР ичида энг кучли ташкилотлардан бири эди. Булар қуруқ сўзлар эмаслигини исботлаш учун кенг жамоатчиликка етарлича маълум бўлмаган баъзи воқеаларни эслатмоқчиман.
1. Коммунистик Ўзбекистоннинг раҳбарлари биздан қўрқишарди
Бу воқеа 1989 йил 19 майдан 20-чига ёки 20-чидан 21-чига ўтар кечаси бўлган. Аниқ биламанки, ўша куни эрталаб (20 ёки 21- май) Ўзбекистондан сайланган депутатлар Биринчи СССР халқ депутатлари сеъздида қатнашиш учун ташкилой равишда, махсус учоқларда Москвага учишлари керак эди. Кечаси соат 2 ларда Салай Мадаминов (ҳозир 53-54 лақаби билан маълум) менга телефон қилиб, ҳозиргина Ўзкомпартия Марказкомининг биринчи котиби Рафиқ Нишонов билан гаплашганини айтди. Аниқ эсолмайман, у телефонда гаплашдик дедими ёки Рафиқ Нишоновичнинг ҳузурида бўлдими.
Коммунистларнинг раҳбари келажакда бизнинг талабларимизга қулоқ солажкаларини айтиб, “Бирлик”нинг 21 майга режалаштирилган митингини тўхтатишни илтимос қилибди ва Салайдан “хўп” жавобини олибди. Масалага сўнг нуқтани қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Министрлар Советининг раиси Ҳамидулла Қодиров эрталаб соат 8 да аэропортга кетаётиб, махсус Министрлар Советига келадиган ва мен билан кўришадиган ҳам бўлибди.
Мен бундай қилиб бўлмаслиги, қуруқ ваъда эвазига эълон қилинган митингни тўхтатиш бизнинг ножиддийлигимизни кўрсатиши, одамларнинг шахти қайтарилажаги, қолаверса, митинг хусусидаги қарор “Бирлик” Ташаббус гуруҳи тарафидан қабул қилингани учун, уни биз иккаламиз тўхтатишимиз хато бўлишини айтдим. Шуни алоҳида айтиш керакки, у пайтда муносабатларимиз сафдошларга хос ва ҳатто дўстона бўлгани сабабли, бу масалада орамизга қандайдий совуқлик тушди, деб ўйламайман. Хусусан, менда бундай бир тушунча қолмади. Масалани муҳокама қилдик ва тўғри қарорга келдик. Аммо, табиий, бу воқеага ҳозирги куннинг баландликларидан қарасак, Салайнинг ўта приципсиз, балки қўрқоқлигининг аломатларини кўриш мумкин.
Хуллас, эрталаб Совмин раиси билан тахминан ярим соат унинг кабинетида гаплашдик. Мен авваллари ҳам у билан бинр неча марта кўришганман. Шунинг учун бир биримизни ўрганишга ҳожат йўқ эди. Унинг фикрича, республик раҳбарияти Москвада бўлган бир пайтда митинг ўтказиш мантиқсиз, митингчиларнинг талаби уларга етиб бормас, бу Ўзбекистоннинг обрўсига ҳам салбий таъсир қилар эмиш, раҳбарият йўқ пайтида тўпалонлар чиқса, кутилмаган натижлар бўлиши мумкин эмиш. Табиий, Қодиров Москвадаги қурултойда Ўзбекистон олдидаги ҳамма муаммоларни кўтаражакаларини ҳам сўзлади.
Мен унинг ҳамма важларига асосли жавоб бердим. Митингимиз ҳар доимгидек КГБ томонидан видеога олиниши муқаррар бўлгани учун, уларни Москвада меҳмонхонада ўтириб кўраберасиз дея ҳазил ҳам қилдим. Лекин асосий рўкачим шундай бўлди: “Аслида, Москвадаги қурултой олдидан бундай митинг ўтказилиши, сизларнинг фойдангизга. Сиз бу митинг талабларини ўртага қўйиб, марказий ҳукуматдан Ўзбекистон халқи учун керакли бўлган нарсаларни талаб қилишингиз осонлашади. Митингимиз, асосан иқтисодий муаммолларга бағшланади”. Гапи ўтмаслигини тушунган Ҳамидулла ака таҳдид вилишга бошлади: “Мен буйруқ бердим. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сизларга ҳеч қандай митинг ўтказтирмайдилар. Биз кутилмаган воқеалар бўлмасин, бировнинг бурнидан бир томчи ҳам қон тўкилмасин дея ташвишдамиз, халос. Ҳеч қандай митинг ўтказтирмаймиз”.
Мен ҳам бўш келмадим: “Биз нима қилаётганимизни биламиз. Қўлларингдан келса эди, аллақачон, худди Сталин қилганидек, бизни Сибирга жўнатардиларинг. Аммо бугун бунга кучингиз етмайди. Биз конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланиб, митингни ўтказамиз, талабларимизни ўртага қўямиз”. Шундай қилиб у Москвага, мен митингни тайрлаш ишларини давом эттиришга кетдим.
Митинг хусусида бир-икки оғиз сўз. Ўша пайтда митинг ва пикетларга оид қонунлар йўқ, конституция эса, митинлар ўтказишга умумий шаклда рухсат берарди.. Бутун Совет халқи каби биз ҳам Горбачевнинг “тақиқланмаган ҳар нарса мумкиндир” деган машҳур гапи доирасида рухсат сўрамасдан митинг ўтказардик. Аммо, 1989 йилнинг баҳорида, “Бирлик”нинг биринчи митингиданоқ эс-песи чиқиб кетган ҳокимият, ҳозир аниқ эсимда йўқ, ёки Ўзбекистон Министрлар Совети ёки Тошкент шаҳар ижроия комитети номидан қарор чиқариб, Тошкентнинг марказий майдонларида митинг ўтказишни тақиқлади. Биз у қарорни ўргандик ва кўрдикки, у ерда Навоий театри олдидаги майдон кўрсатилмаган. Шу сабабли. митингни айнан шу ерга чақиргандик. Митингдан мақсад – Ўзбекистоннинг оғир иқтисодий аҳволига доир масалаларни, хусусан, биринчи марта, пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш талабини кўтариш эди.
21 май куни белгиланган вақтга Навоий театри олдидаги майдоннинг, театрга қараб турилса, чап тарафидаги Марказий босмахона биноси олдида тўпланишга бошладик. Аввалги митинглардаги тажрибамдан билардимки, одамлар ўзига яраша айёр, митинг чақирилган жойнинг яқин артофида воқеаларни кузатиб туришади ва куч биз тарафда эканлигини кўришгач, майдонга чиқишга бошлашади. Нашриёт олдида 10-15 киши тўпланишимиз билан бизни 30-40 милиционер ўраб олди ва тарқалишни талаб қилди. Акс ҳолда Тошкент меҳмонхонаси олдида турган автобусларини кўрсатиб, ҳаммани милицияга олиб кетамиз деб дўқ қилишди. Аммо, бир неча дақиқа ичида вазият ўзгарди. Бутун атрофдан, айниқа, собиқ Ленин ва Киров кўчаларидан, милиция учун кутилмаганда юзларга митинчилар оқиб чиқа бошлашди, милициянинг ўзи ҳалқа ичида қолди ва тезда нарироққа қочди.
Бизнинг ҳамма митингларимиз атрофида юрадига шаҳар милицияси бошлиғининг ўринбосари Ўраим Абдуғаниев дарҳол ялинишга бошланди. Майли, деди у, митингни Студентлар шаҳарчасида ўтказинглар, мен яна 10-15 дона автобус чақираман, сизларни у ерга обориб қўямиз. “Хўп, автобуслар келгунча, одамларга гапириб турай”, дедим мен ва аслида митингни бошлаб юбордим. Ҳукуматга асосий талабларимизни эълон қилдик. Яна бир қатор сиёсий масалалар, табиий, ўзбек тили масаласи ҳам кўтарилди. Бир оздан кейин бутун атрофни автобуслар босиб кетди дейиш мумкин. Аммо, милиция раҳбарларининг ялинишларига (айнан ялинишлари, талаб қилишга кучлари етмасди) қарамасдан биз митингни шу ернинг ўзида тамомладик.
Демоқчиманки, ўша кунларда Ўзбекистонда ташаббус ва куч биз тарафда, яъни “Бирлик” халқ ҳаракати тарафида эди. Мақсадимиз, кўча ва мавйдонларни тўлдириб минтинбозлик қилабериш эмасди, биз 1990 йилнинг бошларида бўлиши керак бўлган Ўзбекистон Олий Советига сайловларга тайёрланмоқда эдик. Бир оз аввал СССР халқ депутатлари сайловида СССРнинг ғарбидаги республикалар митинглар кучи билан халқ истаган одамларни депутатликка ўтказганини билардик. Ельцин, Сахаров, Афанасьев, Собчак каби демократия тарфдорларини халқ шу йўл билан депутат қилганинининг фарқига борардик. Ҳеч шубҳа йўқки, келаётган сайловларда 500 кишилик Ўзбекистон Олий Советига юзлаб одамларимизни сайлатишга кучимиз етарди.
Ҳамма нарсани ўйладик, керакли ҳамма нарса қилдик, аммо, орамиздан 53-54 каби хоинлар чиқишини ўйламадик. Бу фақат менинг ёки “Бирлик”нинг хатоси эмас, бу ўзбек халқининг хатоси бўлди. Бу хато туфайли, халқимиз устидан зўравонлик қилолдилар, уни қонига ботирдилар, вақтинча бўлса ҳам қулликга маҳкум этдилар...
Ўша кунги кучимизни кўрсатувчи бошқа мисоллар ҳам кўп. Уларнинг баъзиларини эслатмоқчиман.
(Давоми бор)