Ҳурматли ИноСМИ.ру сайтининг раҳбарлари,
Сизнинг сайт Россия Федерациясининг давлат ахборот агентлиги бўлган РИА “Новости”нинг тармоғига киришини, яъни расмий ҳукуматники эканлигини ва русларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан муҳим бўлган чет эл хабар ва мақолларини таржима қилиб, ўз саҳифасида эълон қилишини биламиз.
“Ҳаракат” Агантлигининг хабарлари ҳам сизларнинг саҳифада мунтазам чииқб туришидан хабаримиз бор. Шу йил 22 февраль куни “Ҳаракат” қуйидаги хабарни тарқатган эди:
Сенсация: Нурсултон Назарбой G-20 саммитига таклиф қилинди, иштонсиз Ислом Карим қани?
Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарга кўра, буган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Денисов Қозоғистон элчиси Галим Оразбаковни ўз ҳузурига таклиф қилиб, Нурсултон Назарбойни Владимир Путин номидан шу йил сентябрь ойида Санкт-Петербургда ўтказиладиган G-20 саммитига чақирувчи таклифнома берибди.
Маълумки, дунёнинг энг кучли 20 давлатни ўз ичига олувчи G-20 мамлакатларида жаҳон аҳолисининг учдан иккиси яшайди, жаҳон Ялпи Ички Маҳсулотининг (ЯИМ) 90 фоизи ишлаб чиқарилади, жаҳон савдосининг 80 фоизи улар иштирокида бўлади.
Санкт-Петербургда ўтказиладиган G-20 саммитига Қозоғистонда ташқари яна 4 давлатнинг раҳбари меҳмон сифатида таклиф қилинаётган экан. Хабарда Испания ва Сингапурнинг номигина тилга олинган.
Дунё девларининг йиғилишига Қозоғистон Президентининг таклиф қилиниши, бу мамлакатнинг иқтисодий қувватини тан олишдир. Аҳолиси икки баравар кўп бўлган Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистонда 4 баравар орқада эканлигини Ислом Карим ва унинг ҳукумати Ўзбек миллатидан бекитиб келардилар. Сўнги ойларда уларни “Ҳаракат” агентлиги очиқлаб, Ўзбекистон қашшоқ, иштонсиз эканлиги ва иқтисоди чўкаётганлигини эълон қилди. Ўшандан бери Ислом Карим одамлар олдига ҳам чиқишдан қўрқиб қолган. Чунки, бу рақам аҳоли ичида тарқалган сари, Ислом Каримнинг афтига қараб “Иштонсиз!” деб бақирадиган мард ўзбеклар чиқиб қолиши мумкинлигини у яхши билади,
Миллат олдида бундан ҳам кўп жиноятлар қилмаслик учун, айниқса, унинг рақиби Нурсултон Назарбой G-20 саммитига таклиф қилингандан кейин, ғурури бўлса, Ислом Карим дарҳол истеъфога кетиши керак.
* * *
Сенсация: Назарбаев приглашен на саммит G-20, а Каримов – нет
("Harakat", Узбекистан)
Согласно официальным сообщениям из Казахстана, сегодня заместитель министра иностранных дел России Андрей Денисов, пригласив в свою резиденцию посла Казахстана Галима Оразбакова, от имени Владимира Путина выдал приглашение Нурсултану Назарбаеву на сентябрьский саммит G-20, который пройдет в Санкт-Петербурге.
Известно, что в 20-ти самых сильных странах мира, составляющих G-20, проживает две трети мирового населения, вырабатывают 90 процентов Мирового ВВП, и 80 процентов мировой торговли также проходит при их участии.
Кроме Казахстана, на саммит G-20 в Санкт-Петербурге были приглашены в качестве гостей еще 4 государственных руководителя. В новостях упоминались Испания и Сингапур.
Приглашение президента Казахстана на съезд сильных мира сего - это признание экономической силы этой страны. То что Узбекистан, чье население в два раза больше, чем у Казахстана, имеет ВВП в 4 раза меньше него, долго скрывалось Исламом Каримовым и его правительством от узбекского народа. После того, как агентство «Харакат» огласило эти данные, стало понятно, что Узбекистан - бедная, нищая страна, чья экономика находится в кризисе. После этого Ислам Каримов стал даже бояться выступать перед людьми. Поскольку после того, как эти цифры стали известны народу, Ислам Каримов прекрасно понимает, что разъяренные узбеки могут начать кричать ему вслед «Нищий!».
Что бы не совершить еще больше преступлений перед народом, и в особенности после приглашения его соперника Нурсултана Назарбаева на саммит G-20, Исламу Каримову нужно быстро уйти в отставку, если у него еще осталась гордость.
Оригинал публикации: Сенсация: Нурсултон Назарбой G-20 саммитига таклиф қилинди, иштонсиз Ислом Карим қани?
Опубликовано: 22/02/2013 14:50
* * *
Бизнинг сайт материалларидан мунтазам равишда фойдаланаётганингиз бизни қувонтиради. Аммо, юқоридаги таржимада бир принципиал хато борлигини айтмоқчимиз. Бизнинг хабарда Ислом Карим “иштонсиз” деб айтилган, русчасига “безштановый" бўлиши керак. Сиз эса уни “нищий” деб таржима қилибсиз. “Нищий” бўлиш айб эмас, аммо иштонсиз бўлиш шармандаликдир. Бунинг устига, биз Ислом Карим деб атаган шахсни Ислом Каримов деганингиз ҳам тўғри эмас.
“Ҳаракат” ўқувчиларига: Табиий, бу норозилик нотаси ҳазил, холос. Бизнинг Мустақил Ахборот Агентлигимиз секин-аста дунё тарфидан тан олинаётгани бизни қувонтиради. Ўзбекистон МХХси ҳам бу ҳақиқатни тан олиб, ўз назорати остида ишлайдиган ББС, Озодлик, Америка Овози, “Мараказий Осиёда озодлик овози” (Voice of Freedom) радиоларининг ўзбек хизматларига “Ҳаракат” материалларидан фойдаланиш рухсатини берса, Ўзбекистон учун яхши бўларди. Қолаверса, МХХ мавжуд режимга эмас, Ўзбекистонга, Ўзбек халқига хизмат қилиши керак.