11 March 2013
13:27 -
Бокуда аскарларнинг хизмат вақтидаги ўлишларига қарши намойиш ўтказилди
Аввалги хабарларимздан маълумки, сўнги ойларда Озорбайжон армиясида аскарларнинг ўлиш ҳоллари кўпайгани сабабли норозилик намойиши ўтказиш эълон қилинган эди. Кеча шаҳар марказидаги Фонтанлар майдонига келаётган минглаб одамлар майдонга киритилмаган ва милиция тарафидан ўраб олинган. Шу ерда митинг бўлган. Йиғилганларнинг кўпчилиги ўлган аскарларнинг яқинлари экан.
Полиция тўпнланганларни тарқатиш учун куч ишлатиб, журналистлар ва мухолифат ташкилотларининг ёшлар қанотлари вакилларидан 60 кишини ушлаб кетибди. Улар автобусда калтаклангани, уларга қарши кўз ёшартирувчи газлар ишлатилгани ҳам хабарларда айтилган. Улар бугун суд қилинади.
Намойиш ташкилотчилари ва қатнашчилари минглаб одамлар қўрқмасдан кўчага чиққанидан хурсанд бўлганларини билдириб, бундай акцияларни давом эттириш кераклигини гапиришмоқда. Бу йил кузда президент сайлови бўлишини ҳисобга олсак, бундай намойишларнинг кўпайиши ҳукуматини хавотирга солиб қўйиши, табиийдир. Шу сабабли бўлса керак, Президент Илҳом Алиев кеча дала ҳовлисидан Бокуга вақтлироқ қайтиб келиб, бўлган воқеалар бўйича куч ишлатар органлари раҳбарларидан маълумот олибди.