08 March 2013
02:06 - “Ўзкимёсаноат” ширкати бу йил 13 та сармоявий лойиҳани амалга оширади
Бу ҳақда ширкатнинг сармоялар Департаменти бошлиғи ўринбосари Маъруф Абралов маълум қилди. Умумиий қиймати 2,36 миллиард АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳаларнинг асосий қисми Қашқадарёдаги Деҳқонобод калий заводи ва Қорақалпоғистондаги Қўрғирот сода заводларида амалга оширилади.

Лойиҳаларнинг яна бир қисми “Навоийазот” ширкатида амалга оширилиб, бу корхоналарда 17 турдаги кимёвий ўқитлар ва бошқа маҳсулотларни ўзлаштириш йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик компанияси давлат активларидан ташкил топган бўлиб, унинг ўтган йилги товар айланмаси 1,561 триллион сўмни ташкил этган.