08 March 2013
02:41 - Тошкентда гулнинг баҳоси осмонга сапчиди
Аввало бунинг сабаби, дейи мухбиримиз, мамлакатда 8 мартнинг хотин-қизлар байрами сифатида нишонланишидир. Шу боисдан ҳам гулга эҳтиёж ниҳоятда ортади. Қолаверса, гулнинг қимматлашишига бугун мамлакатга кириб келган қорли бўрон ҳам сабаб бўлди. Масалан, Қўйлиқ гул бозорида бир дона теплица атиргули 5 000 сўмдан 9 000 сўмгача сотилди ва эртага бу миқдор яна ҳам ортиши мумкин. Аслида эса бу хилдаги табиат неъматининг баҳоси 2 500 сўм, яъни 1 АҚШ долларидан ошмасди.

Бугун Тошкент бозорларида ўртача кўркамликдаги букетлар нархи 80 000 сўмдан (30 АҚШ доллари) ошди.