06 March 2013
13:09 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистон фанлар академияси ҳақида

Қозоғистон фанлар академиясига 66 та мухбир аъзо сайланганлиги ҳақида берилган хабарни ўкиб, унга баъзи аниқлик, тузатиш ва қўшимчалар қилмоқчиман. Ўзбекистон фанлар академиясига охирги марта сайлов 1995 йилда бўлиб, ўшанда энг ёш академик 43 ёшда эди, хозир 61 ёшда, ундан ёш академик йуқ. 2000 йилда фанлар академиядаги барча «член корр.»лар сайловсиз тўғридан тўғри академик деб эълон қилиниб, член корр.лик бекор қилинди. Мана қарийиб 18 йилдирки, Ўз.ФАсини уставига зид ҳолда, академияда ҳеч қандай сайлов бўлмаяпти ва тушунарлики ИК тирик экан бўлмайди ҳам. Ўрта ва олий таълим каби Ўзбекистон илм фани ҳам тириклайин кўмилмоқда.

 

Аспирантура ва кандидатлик диссертацияни бекор қилиш ҳақидаги яқинда бошланган ақлсиз жараён ҳам бунинг бир занжиридир. Қанчадан қанча аспирантларимиз қўлини силтаб кетиб, деярли гастрабайтерлик йўлини танлаб кетишди. Шуни айтиш керакки, ўзбек халқи учун душманларча қилинаётган бу ишлар учун ИК ва ШМлар билан бир қаторда Ўз.ФАсини президенти Салихов Ш.И., ОАКни раиси Бахадиров Г.А., Олий таълим вазири Ходиев Б. ва давлат маслаҳатчиси муовини Рискиев Т. лар (ва буларнинг барча аввалги раҳбарлари) ҳам баббаравар жавобгар ва вақти келганда албатта ҳаммаси халқ олдида, келажак авлод олдида жавоб берадилар, бунга ҳеч шубҳам йуқ.

 

Умуман олганда мени бир таклифим бор. Мухолифатнинг интернет сайтида “ўзбек халқининг душманлари, халқни эзиб, қириб, талон-тарож қилаётганлар ва уларнинг бола-чақа-яқинлари” номли папка очиш керак. У папкани ичида режимнинг ҳар бир садоқатли одамига қисм-папка очиб, уни ичига у одам ва унинг оила яъзоларига тегишли барча маълумотларни (уй адреси, телефон номерларидан тортиб то е-майл адресигача), хусусан расм ва видеоларни ҳам, жойлаштириб, бу ҳужжат ва расмларнинг тагига “сен ўзбек халқининг душманисан; бир кун яқининг ф.и.ш. учун жавоб берасан” деб езиб қуйиш керак.

 

Ман аминманки, шундай сайт очилса, минглаб узбеклар бу сайтга қулидаги барча маълумотларни жунатади. Бу жуда катта натижа беради деб уйлайман. Ундан ташқари бундай руйхат ва маълумотларни бор булиши келажакда узбек халқи ҳақиқий маънода озод, мустақил ва эркин булганида ҳам керак булади.

 

Улуғбек Асад

 

“Ҳаракат” таҳририятидан: Авваломбор ўқувчимиз Улуғбек Асадга саҳифамиздаги хабар бўйича юборган фикрлари учун миннатдорчилик билдирамиз. “Ҳаракат” агентлиги Ўзбекистон барча соҳалар бўйича аянчли аҳволда эканлигини ёзар экан, бунинг жиноятчи деса ҳам бўладиган даражадаги айбдорларининг исмларини бериб бормоқдамиз ва буни давом эттирамиз. Уларнинг биричилари ИК ва ШМлар эканлиги ҳам маълум. Аммо, уларнинг оила аъзоларни тилга олиш, уларга оид маълумотларни эълон қилиш одамларнинг шахий ҳаётига аралашмасликни таъминлайдиган қонунларга зид бўлади.

 

Биз деморатларимиз ва ҳамма нарсани ҳуқуқий мезонлар доирасида олиб борамиз. Ўзбекистонда фақат фанни эмас, Ўзбекистонни давлат сифатида, Ўзбекни миллат сифатида йўқ қилиш ниятидаги мавжуд режимнинг хизматкорлари ахир бир кун Ўзбек миллати олдида қонунлар бўйича жавоб берадилар. Айни замонда, бугунги мавзу бўйича шуни ҳам айтишни истардикки, Фанлар Академиясининг Устави бор, демак, ҳозирги академиклар бу Уставнинг бажарилишини талаб қилишга ҳақлари бор ва талаб қилишлари керак. Ўта қўрқоқликни оқлайдиган сабаблар йўқ. Биз эса, ошкоралик принципларига асосланиб, ҳар қандай жараёнларни ёритиб бормоқдамиз ва бу ишни давом эттирамиз.