05 March 2013
21:24 - Юртимизга қор бўрони ва кучли совуқ ҳаво оқими келмоқда
Синоптикларнинг хабар беришича, 8-10 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли қор ёғади ва ҳаво ҳарорати -10 даражагача совиб кетади. Ўрик ва бодом гуллаган, дов-дарахтлар уйғонган пайтда юртимизга келаётган бу оқим ҳақиқатан ҳам офат, баҳорга хос бўлмаган бундай ҳарорат бозорларимиз ободончилигига қаттиқ зиён етказади.

Ҳукумат бу хабарни ҳали матбуотда эълон қилгани йўқ, аммо одамлар турли воситалар орқали бундай совуқ хабардан воқифдирлар.