05 March 2013
22:26 -
Ўзбеклар ошхўрликдан кабобхўрликка: Бўстонлиқда “Кабоб байрами” тадбири ўтади

“Мусобақа доирасида касб маҳорати дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бош ошпазларнинг томошаси ҳам ташкил этилиб, унда ҳар бир ресторан вакили «Йил ошпази» номи учун кураш олиб боради. Танловда Тошкент шаҳридаги нуфузли ресторанлардан 30 та жамоа, уларнинг ҳар бирида 3 нафардан ошпаз қатнашади. Жамоаларга стендларини жойлаштириш ва таом тайёрлашлари учун алоҳида жойлар ажратилади” дейилади кабобхўрлик баҳона тарқатилган хабарда.
Ғолибларга махсус диплом ва мукофотлар тақдим этилади, энг яхши рецептлар эса «Кабоб» китобига киритиларкан.