28 February 2013
03:52 - Жамоат транспортида жетонлар жорий қилинади
Бугун Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида пайдо бўлган эълонларга кўра, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб жамоат транспорти, хусусан, автобус ва трамвайларда йўл ҳаққи учун тўлов сифатида нақд пуллар билан бир қаторда махсус жетонлар ҳам қабул қилинади. Мазкур жетонларни ойлик йўл чипталари сотиладиган шаҳобчалардан харид қилиш мумкин.

Мазкур қарордан кўзланган мақсад маошининг катта қисмини ёки ҳаммасини тўлиқ пластик карталарда оладиган фуқаролар учун қулайлик яратишдан иборат.Қолаверса, бу имтиёз транспорт воситаларида қайтим қайтариш билан боғлиқ муаммони ҳам ҳал этади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб йўл ҳаққи 700 сўм (0,25 АҚШ доллари) эди.