28 February 2013
03:10 -
Фарҳод ГЭСида фалокат юз бериши мумкин

Газета мухбири Тимур Самандаров ўзининг «Фарҳод ГЭСда фалокат юз бериши мумкин» номли мақоласида Фарҳод тўғонидан ўтиш режими 2000 йилгача Ўзбекистон томонидан назорат қилинган вақтларда оғирлиги 8 тоннадан кўп бўлган транспорт воситалари кўтарма бўйлаб ўтишга қўйилмагани, айни кунда эса Тожикистон томони дамба бўйлаб транспорт воситаларини хавфсиз ўтказиш режимига риоя қилмаётганини ёзади.
Муаллифга кўра, Сўғд вилоятининг Мастчоҳ туманига кетаётган оғирлиги 20 тоннадан ҳам ошиб кетадиган оғир юк машиналари, Хитойда ишлаб чиқарилган Howo, «Камаз» ағдарма машиналари дамба бўйлаб ҳеч бир тўсиқсиз ҳаракатланишмоқда экан. Ҳатто тожиклар йўл белигларини ҳам олиб ташлашган.
“Агар Фарҳод ГЭСда ҳалокат юз берса, бунда фақат ва фақат Тожикистон ҳукумати айбдор бўлади. Улар эса яна Роғун ГЭСни ҳам қуришмоқчи” деб ёзади муаллиф.