28 February 2013
02:18 -
АҚШ ҳарбийси Тошкентга келди
Бугун АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэвид Сидни Тошкентга келди. Юртимиздаги АҚШ элчилигига кўра, ҳарбий мулозим Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашган ва икки давлат ўртасидаги алоқаларга оид алоҳида масалаларни муҳокама қилган. Элчи Жорж Крол ҳамроҳлик қилган учрашувларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар ҳам муҳокама этилган.
Пентагон расмийси Тошкентдан кейин, Душанбега бориши режалаштирилган.
Пентагон расмийси Тошкентдан кейин, Душанбега бориши режалаштирилган.