15 February 2013
21:11 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Маънавият кушандаси - Хайриддин Султонов
Олдинги мақоламизда республика автомобил саноатидаги қинғирликлару нафси ўпқон шахсларнинг асл башарасини очишга ҳаракат қилган эдик. Бугун оддий ўқувчи сифатида матбуотга назар солишни ният қилдик.
Авваломбор, бугунги матбуот тўғрисида гапиришнинг ўзи уят эканини айтиш жойиз. Чунки, Ўзбекистонда матбуот, матбуотчи, журналист деган сўзлар ҳақоратдек эшитилади. Ўтган асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йиллар бошидаги ўзбек матбуоти бугунга келиб таг-томири билан йўқ қилинди. Раҳматли Одил Ёқубов Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган кезлар, бевосита “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига бош муҳаррир бўлган йиллар газета тиражи бир миллиондан (!!!) ошганини кўпчилик яхши эслайди. Ўзбек халқининг зилдан ҳам оғир турмуши, миллий озодлик учун курашган маърифатпарварлар ҳаёти, “ўзбеклар иши” ва яна кўплаб долзарб мавзулар жасорат билан ёзиларди, халқ газетани қўлма-қўл қилиб ўқирди. Ёзувчи ва публицист Ғаффор Хотамовнинг ана шу ўтган тарихий йилларни улуғ ёзувчи ҳақидаги хотиралар тарзида асар қилгани, китобнинг камчилигию қусурларига қарамай, таҳсинга сазовор.
Наполеон Бонапарт хотираларида “Мен бутун бошли армиядан қўрқмайман, аммо битта газетадан чўчиб тураман” деб ёзади. Императорнинг ана ўша доҳиёна сўзлари бугунги ўзбек жамиятида (аниқроғи, режим ва унинг маддоҳлари учун) кундалик шиорга айлантирилди. “Союз” сўзидан ўлгудек қўрқадиган давлат раҳбари нима қилиб бўлсада, жамият аъзолари онгидан “уюшма”, “иттифоқ” каби маъно англатувчи ибораларни йўқотиш йўлини тутди. Мустақиллик эълон қилинганидан кўп ўтмай Ўзбекистон журналистла уюшмаси батамом тугатилди. Ўрнига матбуотни қўллаб-қувватлаш ва демократлаштириш фонди ташкил қилинди. Албатта, қўллаб-қувватлаш ва демократлаштириш пардаси остида матбуот жиловини қўлга олиш ва ўзи истаган демократияни сингдиришдек қаттол фикр мужассам эди.
Ўша пайтларда ҳам жасоратли Карим Баҳриев сингари қаламкашлар юрак ютиб нимадир қилишга уриниб кўрди. Карим Баҳриев муҳаррирлиги остида “Ҳуррият” газетасининг беш сони дунё юзини кўрди ва ундаги дадил чиқишлар ҳали-ҳануз талабалар ва ўқитувчилар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Афсусуки, бугунги нашрлар, газета ва журналлар, радио ва телевидениега бу сифатларни бериб бўлмайди.
Фашистлар Германияда ҳукмронликни қўлга олишида фақатгина Гитлернинг хизматларини гапириш ноўрин бўлар. Бу пайтларда унинг салафлари бўлмиш Геринг, Геббельс ва Гиммлер ҳақида тадқиқотчилар кўплаб чиқишлар қилган. Шу ўринда, Гитлернинг энг яқин маслакдоши, таъбир жоиз бўлса, унинг маънавий устози Йозеф Геббельсни эслаш даркор. Учинчи Рейхда халқ маорифи ва тарғибот-ташвиқот вазири лавозимига эришган Геббельс оташин нутқлари, калласи жойида одам ўйлаб ҳам топа олмайдиган тақиқ усулларини ўйлаб топа олган. Германия матбуотини бутунлай қўлига олган нацист уларни истаган куйига ўйнатишни биларди.
Дарвоқе, бежизга тарихдан сўз очмадик. Улуғ ўзбек маърифатчиси ва буюк ёзувчи Абдулла Қодирий таъбири билан “тарихга қайтиб иш кўрмак хайрлидир”.
Ўзбекистондаги режимнинг Геббельси хусусида икки оғизгина қарашларимизни ўртоқлашмоқчимиз. Албатта, “ўзбек Геббельснинг” бир ўзи бу қадар куракда турмайдиган ишларни қилишга ожиз. Унинг маънавий “бузруквори” буюрган хизматларни аъло даражада бажара олгани учун ҳам Геббельсга қиёсладик, холос.
Шайтондан дарс олган (таърифни ўзингиз истаган рутбадаги шахсга менгзашингиз мумкин) президентнинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, мана қарийб 20 йилдирки, бор кучини ўзбек миллий маънавияти, маъорифи, фани, маданияти ва санъатини йўқ қилишга сафарбар этиб келмоқда. (Аслида бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Ваҳҳобийлик оқимининг асосий маънавий пешволаридан бўлган бу кимсанинг насаби асли тожик. Паркентдаги ака-укалари, уруғ-аймоғи ва кўплаб қишлоқдошлари пайтава соқолли ашаддий сепаратист исломчилар. Ўзини мудом дунёвий илм олганлар қаторида кўрсатишга ҳаракат қилувчи малъун бекитиқча иш кабинетида ҳам чала таҳорат қилиб келиб, устозининг портретига қараб гиламга бош уриб туради).
Хуллас, “раҳнамоси иблис” (таъкид, “Алишер Навоий” драмасидан олинди) бўлган бу манфур кимсанинг бир имоси билан манаман деган қалам аҳли, ёзувчию шоир, журналисту санъаткор, қўйингки, юрагида озгина ватан туйғуси бўлган зотлар қатағон қилинди ва бу амал “ҳоливери” (таъкид бизники эмас) тугамайдиган кўринади. Қартайган ҳукми мутлақнинг бугунги аҳволи ҳаммага аён.
Алжирашу сафсата сотишдан бошқага ярамай, пўконидан елни тутиб тура олмайдиган чолнинг алжирашларини тиним билмай тарихга муҳрлашга шай Хайридин аслида, қариянинг номидан шунақанги ишлар қилмоқдаки, Геббельс гўрида тик туриб унга салом берса керак. 21 асрнинг ўн учинчи йили ўтиб бораётган, дунё мамлакатлари (узоқдагиларини қўйинг, ёнимиздаги Қозоғистонга қаранг!) шиддат билан тараққиёт босқичларини шахдам ўтаётган паллада Ўзбекистонда интернетни тўсиш, телевидение ва радио, матбуот нашрларини геббелсона кўйга солиш амалиёти гуркираб ривожланаётир.
Буларнинг барчасига авлоди шайтондан бўлган Хайридин Султонов раҳбарлик қилаяпти. “Ҳукми ҳозиқни бундай эмас, бундай кўрсат”, “газетада суратини мана бунақанги беза”, “бу мақоладаги совет сўзини олиб ташла”, “танқидни онангникига ...қиб қўй”, “раҳнамоликлари остида деб ёзасан”, каби бул зотнинг “оталарча” маслаҳатлари билан газета ва телевидение пати юлинган товуқдан ҳам хароб бугун. Биронта муҳаррир йўқки, Хайридин шахсан тавсия қилмаган бўлса. Ҳатто, таҳририятга қайси журналистни ишга олишгача ундан розилик сўралади.
“Ишонч” газетасида ҳамқишлоғи, “Маҳалла”да қўл остида ишлаган гумаштаси, “Қишлоқ ҳаётида” латта-чайнар кимса, Миллий матбуот марказида савдойи ва аблаҳ... Ва бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Журналистлар ижодий (?!) уюшмасига отаси совет даврининг маддоҳи ва ўзи КГБнинг айғоқчиси бўлган қария бош-қош, Ўзбекистон телевидениесига яна бир махсус хизмат вакили, электрон ахборот воситалари ассоциациясига жуҳуд насабли бадкирдор раҳбар...
Хуллас, ҳамма жойда Хайридиннинг одамлари, денг! Ўзбекистон матбуоти давлат маслаҳатчиси Хайридин Султоновнинг ҳукми остида десак хато бўлмас. Булар хамир учидан патир тарзида сизга илинганларим. Рўйхатга қўшимчалар бўлишига ва бу кимсанинг яна қайси соҳаларга панжа урганини ўқувчилар давом эттиришига ишонамиз.
Жалол Камолиддин