15 February 2013
18:17 -
Ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистонда “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” эмиш
Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий-техника билим юртида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзуида икки кунлик республика илмий-амалий семинари ўтказилди, дейилади ЎзАнинг хабарида.
Бу ерда нутқ сўзлаган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) С.Рашидова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи И.Турғунов, Тошкент Олий ҳарбий-техника билим юрти бошлиғи Х.Маматов ва бошқалар “Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг олий қадриятлари” эканлигини, “ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонунийликни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш механизмларини яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётганини” гапиришибди.
Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз, бир тўда аҳмоқ йиғилиб олиб, ким кўпроқ аҳмоқлигини аниқлаш учун мусобақа ўтказишгандир.
Ҳамма гап шундаки, “Фридом Хауз” ташкилоти Ўзбекистонни инсон ҳуқуқларини топташ бўйича дунёнинг энг ёмон 10 давлати рўйхатига киритган, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши, А.Саидов ҳам иштирок этган мажлисида, “Ўзбекистонда қийноқлар систематик қўлланади” деб, махсус резолюция қабул қилган.
Агар юқорида номлари тилга олинган расмийлар шу нарсаларни билишмаса, уларни аҳмоқ дейиш ҳам мақташ билан тенгдир.