05 February 2013
14:13 -
Навоийда тилла қазиб олувчи ширкат касод бўлди, тилладан ўзбекларга фойда борми ўзи?
Навоий вилоят Хўжалик суди олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи хорижий ширкатнинг касодга учраганини расмийлаштирди. Банкрот деб эълон қилинган “Амантайтау голдфилдс” Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасининг ишини сўнгги 5 ойда кўриб чиққан Хўжалик судига кўра, бир йил аввал Ўзбекистон ҳукумати мазкур ширкатни ўз соҳасида яхши натижаларга эришмаётганини таъкидлаган эди.
Бу ширкат 1994 йилнинг 22 сентябридаги Ҳукумат қарорига кўра, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ташкил қилинган. Унинг низом жамғармаси 11 627 910 АҚШ долларига тенг бўлиб, корхонанинг 50 фоиз улуши Британиянинг Oxus Gold ширкатиники эди. 10 йил аввал Марказий Қизилқумда 31 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа асосида олтин ажратиб олиш корхонасини ширкатнинг иши юришмади.
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Ўзбекистонда 40 дан ортиқ олтин конлари мавжуд ва улар йилига 80 тоннадан кўпроқ олтин ишлаб чиқарилади.
Бу тилладан келаётган фойда қаерга кетмоқда? Буни ҳеч ким билмайди. Балки, катта ўғрининг қизи Фуҳуша билар?