05 February 2013
06:22 - Тошкентда фирибгарлар гуруҳи судланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Жанубий Кореяга иш ваъда қилиб, фуқароларнинг 321 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқилди. 97 нафар фуқарони чув туширган жиноий гуруҳ раҳбари Луиза Худойбердиева 9,6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Гуруҳ фаоллари Аҳрорқул Холиқов 8,6 йилга, Нуриддин Худойбердиев 8 йилга, Назира Зоҳидова, Исломиддин Худойбердиев, Ардан Эрданов и Нарзулло Зиёевлар эса 7,6 йилга қамоққа ҳукм қилинган.