05 February 2013
05:56 -
Ҳеч ким билмайдиган Ўзбекистонга оид сайт ҳакерлар ҳужумига учрабди, ишониш мумкинми?
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчихонаси расмий сайти арман хакерларининг ҳужумига учрабди. Хакерлар сайтнинг асосий саҳифасида гўёки айирмачи Тоғли Қорабоғ тузуми Ўзбекистон томонидан тан олингани ҳақидаги маълумотни жойлашган.
Vesti.Az интернет нашрининг ёзишича, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги консули Муҳаммаджон Ботиралиев мазкур ҳолат юзасидан баёнот берилишини маълум қилган. «Хакерлик ҳужуми ҳақида Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабардор қилинди. Биз баёнот билан чиқиш қиламиз», – деган консул.
Бу воқеанинг шубҳали томонлари бор. Чунки, ҳамма биладики, армани диаспораси Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қила оладиган даражада кучли ва Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Турк дунёсига душманлик йўлини танлаганини арманилар биладилар. Шундай экан, арманилар Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасининг сайтини бузишлари мумкин эмас. Ўзбекистон тарафи банкрот бўлиб бораётган ташқи сиёсатининг башарасини бироз тузатиш учун бу ишни ўзи уюштирган бўлса керак.