01 February 2013
17:28 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Юсуф Жума "ўзбеклигимдан ор қиламан" деб бекор аймаган экан
Ҳурматли Абдураҳим Пўлат! РФдан Марғилонга келиб шаҳар айланиб ҳайрон қолдим. Ҳар 5та дўкондан 3таси телефон дўкони, 1таси пайнет, 1таси таклифнома дўкони. Ва сизнинг “ўзбеклар ош ейиш ва ош беришдан бошқасини ўйламайди” деган гапингизда жон борлигини тан олдим.
Газ заправкалардаги охири йўқ навбатларнинг 15 минг пора эвазига сотилиши, аҳолининг "моторча" аталмиш насослар орқали қўшниларига тегишли газни сўриб олишлари, аммо ҳеч қандай норозилик аломати ҳам йўқлиги, бу миллатнинг ҳақиқий подага айланиб бўлганининг аниқ белгисидир.
Юсуф Жума "ўзбеклигимдан ор қиламан" деб шунчаки айтмаган экан, бу сўзлар унинг ичидан портлаб чиқиб кетганлигини ҳозир тушундим.