01 February 2013
16:45 -
Human Rights Watch ҳам жонга тегди, гапиради, аммо ҳеч нарса қилмайди

Нима қилиш керак? Бу саволга жавоб беришга Human Rights Watch ташкилотидагиларнинг ақли ҳам етмайди. Улар ўтган асрнинг ўрталарида яшаймиз деб ўйлашади ва ҳисобот эълон қилишса, Ўзбекистон режими биронта ижобий қадам қилади, деб умид қилиб ўтиришади. Бўлмаган гап.
Ҳозир 21 аср. Интернетнинг панжасидан Шимолий Корея каби мудхиш диктаторликлар ҳам қочиб қутилолмайдилар. Инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақида информация тарқатиш ҳожатхонага бориб келишдан ҳам осон бўлиб қолди. Хабар тарқатиш керак, аммо бошқа нарсалар ҳам қилиш шарт. Демак, ҳозир хабар тарқатиш ёки ҳисобот ёзишдан юқорироқ поғанага чиқиш вақти келди. Human Rights Watch ташкилотидагилар қандай қилиб юқори поғонага чиқиш кераклигини билишмаса, бизга мурожаат қилишсин, текин консультация беришга тайёрмиз.