01 February 2013
05:28 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Хурматли диндорлар ва Юсуф Жумага қаршилар!
Сизлар кўрмай билмай исботсиз бир инсонни "кофир"га чиқариб, ҳукм ҳам ўқиб қўйдингизлар-ку. Ие, гап йўқ сизларга. Қани исбот? Бировга туҳмат қилманглар. Ман, оппозициячиларни сайтларига кириб ўзимча таҳлил қилдим-ки, сизлардан ҳеч қандай толк йўқ экан. Юсуф Жума жанобларининг ҳам сизлар ҳақингизда доводларини ўқиб чиқдим. Бир бирларингизга тош отаверинглар-чи, қандай натижага эришмоқчисизлар.

Ислом Карим сиpларни қувиб тўғри қилганми, деган хаёл, миямда биринчи марта пайдо бўлди. Диндорлар, ҳокимият тепасига келса, ҳаммани кофирга айлантириб, ўзига ёқмаган инсонларини сўйиш билан овора бўларкан-да. Тарихдан маълумки, Мирза Улуғбекни ўлдиришга фатво берганлар ҳам муллалар, болани ўз отасини ўлдиришга фатво берган. Қўқон хони Муҳаммад Алихонга отаси суюб қолган қизни ҳалол хотин қилиб берганлар ҳам ўша муллалар. Бухоро амирини ўз онасига уйланмиш, навзанбиллох, деб урушга фатво берганлар хам муллалар.

Юсуф Жума пайғамбарни ҳақорат қилиши мумкин эмас, деб ўйлайман. Адашган бўлиши мумкин. Лекин, қасос оламиз, ўлдирамиз, деган дағдағаларга не ҳожат? Агар пайғамбар алайҳиссаломни сўккан бўлса, Оллоҳ албатта жазосини беради, тавба қилса, Оллоҳ кечириб юбориши ҳам мумкин. Сал ўзларингни босиб олларинг, барака топгурлар.

Аслида, ҳозирги сизлардай диний ақидапарастлардан қўрқиш керак. Ўзларинг продажныйлик қиласанлар-у. Яна пайғамбарга муҳаббатлиман десанглар. Агар ҳокимиятга келсанглар, бири бирингни шайтон кофир деб, сўйишдан бошлайсанлар. Ўзларингни конкурентларинингни йўқотиш учун. Менимча, Юсуф Жума кўриниши гапириши сўзда мусулмон, амалда мунофиқларни назарда тутиб айтгандир. Так,что успокоиться қилиб олларинг. Баринг бир пулга қимматсизлар. Саудия шохидан тортиб, хаммангиз!!!

Мен шахсан, бирортангизни бир тийинга хам олмайман. Муҳаммад с.а.в жанобларини севаман. Лекин, ҳозирги замон уламолари-ю, шайхларини эмас. Агар насиб қилган бўлса, имом Маҳдини кўришни Оллоҳ насиб қилган бўлса, у кишига эргашаман, фақат сизларга эмас.

Яна бир гап - пайғамбар алайҳиссаломни бир яҳудий қўшниси болхонасидан туриб, пайғамбар а.с ни ўтишини кутиб, устидан мағзава тўкарди. Пайғамбар алайҳиссалом, ўша яҳудий касал бўлиб қолганда, уни бориб кўрдилар. Ана ўшандан кейин, ул яҳудий мусулмон бўлди. Ие қўйинглар-ей. Америкага бориб ўлдирармиш. Аҳмоқлар! Яна мақоласига қаранглар ўзбекдан чиққан Сэм Бэсил эмиш.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Исмини очиқламаган ўқувчимиз қаерда Юсуф Жумага таҳдидлар бўлганини айтмабди, биз ҳам билмаймиз. Аммо унинг фикрлари тўғри. Ислом дунёси бугунги қуллик аҳволига ислом уламолари ва жоҳилларининг аҳмоқлиги туфайли туширилган. Ислом дунёси Ғарбнинг мустамлакаси бўлгандан кейин ғариб аҳволга тушмади, ғариб аҳволда бўлгани учун мустамлакага айланди. Аввалари ҳам айтганимиздек, Ислом динида чуқур ислоҳотлар қилиниб, жоҳил ва аҳмоқлардан тозаланмасак, биз мусулмонлар замонавий жамоа бўлолмаймиз, умрбод қул бўламиз. Лекин ишонамизки, улардан қутиламиз, улар ўзларини ўлимга маҳкум қилиб бўлган.