01 February 2013
02:30 - Қозоғистоннинг давлат қарзи 25,4 млрд доллар бўлибди, Ўзбекистонникичи?
Шу йилнинг 1 январида Қозоғистоннинг Давлат қарзи 3 828,3 млрд тенге (25,4 млрд доллар) эканлиги Молия вазирлиги тарафидан эълон қилинди. Бу – Ялпи Ички Маҳсулотнинг 12,2 фоизи экан. Қарзнинг 4,8 млрд доллари ташқи қарз.

Хўш, Ўзбекистонда бу каби маълумотлар эълон қилинадими? Йўқ. Қолаверса, ўзбекларни бунақа нарсалар билан иши ҳам йўқ. Сал кам ҳар бир оиланинг Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилаётган ва оиласини боқаётган одами бор. Қашшоқмиз, аммо очликдан ўлаётганимиз йўқ. Амир Темир авлоди эканлигимиз билан мағрурланишни эса, ҳеч ким тақиқлай олмайди.