30 January 2013
00:46 -
Ўзбекистон МДҲнинг Эркин Савдо Зонасига кирадими?

Беларус телеграф агентлигига кўра, МДҲнинг Эркин Савдо Зонасини яратиш ҳақидаги шартномани Россия, Украина, Беларус, Молдова, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон имзолаган. Шартномани имзолаган барча давлатлар жорий йил ўртасигача уни ратификация қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон буни истаса ҳам, Эркин Савдо Зонасига қўшилиши қийин, балки, қўшилади, аммо ратификация чўзилади ёки ҳеч қачон бўлмайди. Чунки, қўшилгандан кейин ҳамма қонунлар бозор иқтисодиётига мослаштирилиши керак. Ислом Карим эса, бозор иқтисоди нимавлигини ҳам ҳалигача тушунмайди, у фақат маъмурий-буйруқбозлини билади.