29 January 2013
23:16 -
Сирдарёнинг Сардоба туманида миршаб ўзини ўзи ўлдирди
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар Комилжон Қаюмов ўзини осиб ўлдирди. Сардоба тумани ИИБ профилактика нозири бўлиб ишлаб келган бу йигитнинг ўлими сабаблари прокуратура органи томонидан суриштирилмоқда. Аммо марҳумнинг яқинларига кўра, миршабнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган.
Қаюмовлар оиласи вилоятда таниқли ва кўзга кўринган хонадон бўлиб, марҳумнинг амакиси З. Қаюмов собиқ СССР даврида Сирдарё вилояти компартияси секретари (обком секретари) бўлган, дейди сардобаликлардан бири.
Ўзбекистонда режим хизматчилари орасида, айниқса, юқори даражалилари орасида, ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпайишини кутиш керак, дейди “Ҳаракат” эксперти. Чунки, бу режим Ўзбекистонни шундай аянчли аҳволга туширдики, унинг хизматчилари халқ ичидаги норозилик ахир бир кун портлашидан қўрқув ичида яшамоқдалар.