29 January 2013
14:31 -
Ўзбекистоннинг пахта териш машиналари ишлатиладими, Ислом Карим борми ўзи?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ Интернет нашрлардан бири кеча Сирдарёдаги АЁҚШда портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарни биздан кўчириб, манба сифатида бизни кўрсатмабди. Биз ҳам қасд олиш мақсадида айнан шундай қилмоқчимиз.
У сайтда айтилишича, бу йил Тошкент Трактор Заводи 220 янги пахта териш машинаси ишлаб чиқарар эмиш. Дунёда бундай машиналар чиқариш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турар эмишмиз, машиналарнинг бир қисмини ҳатто чет элларга сотар эканмиз.
Аммо, ўша сайт “шунча машина чиқарар эканмиз, нима учун ҳар йили миллионлаб мактаб болалари ўқишни ташлаб, пахта теришга чиқишади, ўзимизга машина етишмаса, нимага уларни четга сотамиз?” деган саволларни қўймаган.
Келинг, бу саволни биз қўяйлик. Нима учун биз пахта териш машиналари чиқариш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турамиз-да, болаларимиз ўқиш ўрнига пахта теришади?
Бизда ҳожатхоналар ҳам Ислом Карим раҳнамолигида тозаланишини хабарлардан биламиз. Нега у киши пахта териш машиналарини тўғри ишлатиш ишига ҳам раҳнамолик қилмайди? Қолаверса, у киши 30 кундан бери бир мартагина Вазирлар Маҳкамасининг йиллик мажлисида кўринди, у ерда Ватан ва Миллат олдидаги биронта муаммоани ҳам кўтармасдан нутқ сўзлаб, кейин яна йўқ бўлиб қолди. У нима учун маош олади ўзи? Биз ўзбеклар буни сўрашга ҳаққимиз борми?