29 January 2013
00:47 -
Москвадаги ёнғинда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
26 январь куни Москва шаҳар Херсон кўчасидаги янги қурилган бинолардан бирида юз берган ёнғинда камида икки нафар Тожикистон ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Тожикистон миграция хизмати маълумотлариига кўра, булар - тожикистонлик 33 яшар Юсуфхон Давлатов ва 48 яшар Ҳасан Ибрагимов, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган 42 ёшли Гулмурод Холбоев. Ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, буни олиб борилаётган текширувлар кўрсатади.
Ўрисларнинг ёзишича, «Газойл Сити» биносининг автомобиллар турар жойида Москва чиққан ёнғинни ўчиришга 4 соат кетган. Ёнғин 500 квадрат метр майдонни қоплаб олган. Москва шаҳар прокуратураси томонидан ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Россия пойтахтида кеча юз берган бошқа бир ёнғинда бир гуруҳ армани ва ўзбек гастарбайтерлари ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди, аммо бу воқеанинг тафсилотлари =али маълум эмас.