29 January 2013
00:07 -
АҚШга борувчилар учун виза тартиби янгиланди
Бу янгиликларнинг биринчиси - 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар сил касаллигини аниқлаш мақсадида текширишдан ўтишлари талаб этилади. Касаллик аниқланганлар даволаш муддатига қараб, 6 ойдан 24 ойгача даволанишлари керак бўлади.
Иккинчи янгилик эса иммиграцион виза олиш учун тўланидиган ҳақ билан боғлиқ. Энди унинг суммаси 165 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов Грин карта олинганидан кейин электрон тарзда амалга оширилади. Бу ҳақда бугун АҚШ элчихонасида ўтказилган матбуот анжуманида консул Леон Гендин маълум қилди.
Консулга кўра, Ўзбекистон АҚШга бориш истагида иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар сони бўйича жаҳондаги 6 та мамлакатнинг биридир. Бундан ташқари, Тошкентда ҳар куни элчихонининг консуллик бўлимига ноиммиграцион виза олиш учун 100 нафарга яқин киши мурожаат қилмоқда.