27 January 2013
03:35 -
Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди ҳисоб
Кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, конференцияда қўмита фаолияти ва Президент Ислом Карим томонидан илгари сурилган мамлакатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган устувор вазифалар таҳлили кўриб чиқилган.
Мамлакат, миллат, хусусан, хотин-қизлар олдида даҳшатли муаммолар турган бир пайтда сафсатобозлик қилиш билан чекланган конференцияда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Устави янги таҳрирда қабул қилинди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг таркиби сайланди. Қўмитанинг янги раиси этиб эса, Элмира Боситхонова сайланган.
Маълумки, бизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисини Бош вазир ўринбосари қилиш анъанаси бор. Демак, эрта-индин бу ҳақда Президентнинг фармони чиқса керак.
Дарвоқе, конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев ҳам қатнашган ва нутқ сўзлаган.