27 January 2013
04:14 -
Ўзбекистонда жиноятлар сони сезиларли даражада камайди
Ўзбекистон ТВ хабарига кўра, Олий Судда умумий юрисдикция судларининг 2012 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши ўтди. Унда Олий Суд судьялари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари иштирок этди.
Олий Суд матбуот хизматига кўра, 2012 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 161 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 84,7 фоиздан зиёди бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Мазкур қарорлар бўйича даъво талабларининг 89,4 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган. Шу билан бирга, 658 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириш ҳақида 1,9 миллиондан ортиқ суд буйруғи чиқарилган.
Судлар томонидан 2012 йилда кўрилган жиноят ишлари сони 2011 йилга нисбатан 9,9 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сони эса 3,1 фоизга камайди. Айрим жиноят турлари, хусусан, ўғрилик, безорилик, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, қасддан баданга шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари ҳам камайди, дейилади хабарда.
Жиноятчилик ҳақиқатан ҳам камайдими ёки жиноятларни очиш кўрсаткичлари пасайдими, деган саволга жавоб йўқ, дейди мухбиримиз.