26 January 2013
07:11 -
Нью-Йорк фондлар бозори 2008 йил кризисидан кейинги юксалиш рекордини урди ва шиддат билан юксалмоқда, бу- ўзбеклар учун ҳам яхши сигнал
Бу ҳафатаниннг душанбаси АҚШда байрам – қоратанлиларнинг лидери Мартин Лютер Кинг куни бўлгани сабабли, Нью-Йорк фондлар бозори 4 кун ишлади ва шиддат билан ортиб борди. Кеча фондлар бозори бекилганда маълум бўлдики, Dow Jones индексининг ҳафталик ўсиши 246 поғана бўлган, энди Dow Jones 13896 га тенг. Бу – 2008 йилдаги кризисдан кейинги рекорддир
Агар кутилмаган воқеалар юз бермаса, Dow Jones 2008 йил кризисидан аввалги жойини, яъни 13-14 минг орасидаги жойини мустаҳкамлаб олди, деб ҳисоблаш мумкин. Шундай бўлса, молиявий кризис битганини гапирса бўлаверади.
Иқтисодий кризис молиявий кризиснинг натижаси эди. Демак, энди тез орада иқтисодий кризиснинг ҳам битишини кутиш керак.
Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акциясининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. Dow Jones индекси ўзининг юқори позициясига чиқдими, демак, акциларнинг нархи барқарорлашди. Бундай буён одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.
Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекстонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.