26 January 2013
05:39 -
Қозоқ сиёсатчилари Қозоғистон халқи ва Президентига қасамёд қилдилар, Ўзбекистоннинг чўкиши давом этмоқда
Дунёда бунинг ўхшаши йўқ. Ҳамма ерда янги сайланган президентларгина халққа қасамёд қилиб, президентлик курсисига ўтирадилар.
Бу нарса Қозоғистон қонунларидан кўрсатилганми ёки фақат Нурсултон Назарбойнинг истагими, ҳеч бир ерда айтилмайди, аммо кеча Президентининг қароргрҳи Оқўрдада янги лавозимга тайинланган бир қатор сиёсатчилар халққа ва Президентга қасамёд қилдилар (расмда). Президент тарафидан тайинланган мулозимларнинг сиёсатчи сифатида қасамёд қилишлари яхши ва фойдали анъана бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида айтиш керакки, сўнги ойларда Нурсултон Назарбой ўз командаси ичида катта ўзгаришлар қилди. Масалан, Бош вазир, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президентнинг ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгаши котиби, Президент идораси раҳбарининг ўринбосари, Президентнинг Ишлар Бошқарувчиси, 3 вазир ва 9 вилоятнинг ҳокими алмаштирилди.
Нурсултон Назарбойнинг ўзи бу ўзгаришларни оддий ротация сифатида кўрсатиш учун ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, аслида, вазият бошқача. Қозоғистон ўзининг 2050 йилга мўлжалланган оламшумул стратегиясини қабул қилди, мақсад – дунёнинг энг кучли 20 давлати рўйхатига кириш. Айни замонда, 2012 йил натижалари бўйича, иқтисоднинг ўсиш режалари бажарилмади. Мамлакат иқтисоди 5,4 фоизга ортти.
Шулардан келиб чиқиб, Нурсултон Назарбой жиддий ўзгаришлар қилаётганини мутлақо табиийдир. Тахмин қилиш мумкинки, иш командани янгилаш билан тугамайди, иқтисодий сиёсатда жиддий ўзгаришлар қилинади. Бу ҳам тўғри, қилиниши керак. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ҳам, 2008 йилда бошланган молиявий кризисдан кейин жуда катта ўзгаришлар қилдилар. Қозоғистонга бу кризиснинг таъсири энди етиб келди ва Нурсултон Назарбой бунга жавоб беришни бошлади.
Ўзбекистон жаҳон инқирозининг ҳали бизга етиб келмаган таъсирисиз ҳам даҳшатли оғир аҳволда - давлат чўкмоқда. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, Ғарбни қўйиб туринг, Қозоғистондан 8 баравар орқадамиз. Қозоқларда ўртача ойлик 700 долларга яқин, бизда 85 доллар. Бу йил Ўзбекистонда Қозоғистонга нисбатан бироз ўсиш яхшироқ бўлганини ҳисобга олсак ҳам, қозоқларга етиб олишимиз учун сал кам 250 йил керак.
Бундай шароитда ҳам, Ислом Карим ҳеч қандай стратегик ўзгаришлар қилмаяпти, кўринишидан қилмайди, қилолмайди ҳам. Чунки, президент бундай масалаларни ҳатто тушунмайди. Демак, аҳволимиз яқин орада тузалмайди. Чет элларда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз ёрдамида ҳаёт кечирамиз. Ислом Каримнинг мақсади ҳам аниқ – президентлик курсисидан айрилмасдан бу дунёни тарк этиб олиш. Ундан кейин нима бўлиши билан унинг иши йўқ.
Буни тушунадиганларнинг мақсади - тезроқ бу режимдан қутилиш бўлиши керак.