24 January 2013
04:11 - ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Занниер Тошкентда учрашулар ўтказди
Расмий хабарларга кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби Ламберто Занниер кеча Бош вазир Шавкат Мирзиё билан кўришган, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа вазирликлар ва идораларда учрашувлар ўтказган. Бу учрашувлар борасида умумий гаплардан иборат хабарлар тарқатилди.

Унинг Ўзбекистон Парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов билан учрашувлари махарабозликдан бошқа нарса бўлмаганини эса, ҳеч қандай хабарсиз ҳам тушуниш мумкин. Чунки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳоннинг энг ёмон 10 давлати ичида экан, улар қонунчилик ва инсон ҳақларини ҳимоя қилиш соҳаларида фикр алмашишгани устидан фақат кулиш керак.

Бугун кечқурун Ламберто Занниер пойтахтдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида кенгайтирилган қабул маросими ўтказиб, унга мамлакатдаги дипломатик корпуслар, жамоатчилик вакиллари ва фуқаролик жамияти вакилларини такилиф этибди. Чақирилган фуқаролик жамияти вакиллари орасида Суръат Икромов, Марат Зоҳидов, Гулнора Эшонхонова, Исмоил Одиловлар бор. Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова бетоблиги сабабли учрашувга кела олмаган.