24 January 2013
03:06 - Ўзбекистонда бу йил 526 километр йўл қурилади
Бу борада Ҳукумат қарори чиққан ва қарорга мувофиқ йўл қурилиши ҳамда таъмирларишига 1,2 триллион сўм (тахминан 600 минг АҚШ доллари) сарф қилинади. Қарорда 2013 йилда халқаро стандартларга жавоб берадиган 526 километрлик автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, Қамчиқ довонида 71 километрлик автомобил йўли участкасида реконструкция ишларини якунлаш белгиланган. Кўприк, тунель ва йўл ўтказгичларни қуриш режалаштирилгани айтилади.

Бундан ташқари, дейилади бу борада тарқатилган расмий хабарларда, мазкур лойиҳаларга Осиё Тараққиёт Банки, Ислом Тараққиёт Банки, Жаҳон Банки, Араб Мувофиқлаштириш Гуруҳининг сармояларини ҳам йўналтириш режалаштирилган.