22 January 2013
03:19 -
Барак Обама иккинчи муддат президентлик курсисига ўтирди
Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб 11:30 да (Тошкент вақти билан 21:30) Вашингтонда Капитолий биноси олдидаги Вашингтон майдонида сал кам миллион кишининг иштирокида Барак Обаманинг иккинчи муддат президентлик курсисини расман эгаллаш маросими – инаугурация ўтказилди.
Бир неча сиёсатчи ва қўшиқчиларнинг чиқишидан кейин Барак Обама Олий Суд раисининг олдида ўнг қўлини кўтариб ва Америка учун хизмат қилишга ваъда бериб, қасамёд қилди. Ундан аввал шу ернинг ўзида вице-президент Байден ҳам қасамёд қилди. Қасамёддан кейин қисқа нутқ сўзлаган Барак Обама халқни бирлашишга чақирди.
Анъанавий маросим унда қатнашувчилар сонининг катталиги билангина диққатга сазовор эди. Аммо, оддий америкаликларнинг бу оддий мароcимга кўрсатаётган ҳурматининг ўзи ҳурматга сазовордир. Чунки, бу маросим - ҳали кўп мамлакатларда орзу қилиниши керак бўлган демократиянинг рамзи эди.