19 January 2013
01:28 - Ўзбекистон– Қирғизистон чегараси ёпилди
Кечадан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик», «Маданият» ва «Кенгсой» ўтиш пунктлари Ўзбекистон тарафидан бир томонлама ёпилди. Ўзбекистондаги қирғиз фуқароларига ўз юртларига, у томондаги ўзбекистонликларга эса ўз уйига ўтишга рухсат берилмоқда, холос.

Бу ҳақда Қирғиз чегара қўшинлари матбуот хизимати маълум қилди.

Ўзбекистон томони фақатгина авиабилети бор Қирғизистон фуқароларини транзит ҳолатида Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтказмоқда, дейилади хабарда. Мазкур чекловлар фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда. Бошқа давлатлар фуқаролари эса чегарадан ҳеч қандай монъеликларсиз ўтмоқда.

“18 январдан эътиборан «Қизилқия» пунктидан одамлар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилди. Мазкур чоралар Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга расман билдирмаган ҳолда амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.