18 January 2013
03:41 -
Дўстлик тумани маориф еткачиси ҳибсга олинди
Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани халқ таълими бўлими мудири Салоҳиддин Далиевнинг МХХ органи томонидан ҳибсга олингани ҳақидаги хабар “Ҳаракат”га маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари орқали етиб келди. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу лавозимда атиги 9 ой фаолият юритган Салоҳиддин Далиев тумандаги боғча мудираларидан бирининг ўзига қарши берган кўрсатмаси асосида ҳибсга олинган. Яъни, боғча мудираси маориф етакчисининг пора сўраганини айтган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, номи ошкор қилинмаётган боғча мудираси хуфя органларнинг гумашталаридан бири бўлиб, уларга коррупцион жиноятларни “очиш”да кўмак бериб келган. Далиев аслида ҳалол йигит, унинг ҳибсга олиниши эса провакациядир.