18 January 2013
02:50 -
ШҲТ мулозими мамлакатимизнинг бош миршаби билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарга кўра, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн бошчилигидаги делегация вазирликка келди ва вазир Баҳодир Матлюбов билан учрашди.
Учрашувда миршаббошимиз мамлакатимизга чегарадош бўлган, узоқ йиллардан буён ҳудудида қуролли тўқнашувлар давом этаётган, гиёҳвандлик воситалари етиштириш маҳаллий аҳолининг деярли ягона тирикчилик манбаига айланган қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида гапириб берибди. Гўё, ШҲТдек ташкилотнинг аксилтеррор тузилмаси раҳбарида Афғонистон ҳақида тасаввур йўқдек.
“Самарали мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш, ўзаро ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди” дейилади хабарда.