18 January 2013
01:30 -
Россиядаги элчихонамиз мардикорнинг ҳимоясига чиқмаган
Кечаги хабарларимизда ўрисларнинг “Известия” нашрига таяниб, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчилиги 12 яшар боланинг жағини синдириб ҳибсга олинган фаррош Баҳром Хуррамов ҳимоясига чиққани ҳақида хабар қилгандик. Бугун эса “Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон элчихонаси матбуот котиби Обид Каримов бу мсаълумотни рад қилибди. Яъни, элчихона “Известия” ёзгани каби Хуррамовнинг ҳимоясига чиққани ҳам, унинг учун гаров пули тўлашини билдиргани ҳам йўқ.
Матбуот котибига кўра, элчихона 1963 йилда қабул қилинган “Консуллик муносабатлар тўғрисида”ги Вена Конвенциясига мувофиқ, бирор-бир фуқарога гаров киритиш ва кафиллик бериш ҳуқуқига эга эмас.
Маълум бўлишича, Баҳром Хуррамовнинг ҳимояси билан Россия Федерациясида расман қайдга олинган “Твер шаҳри ўзбек миллий-маданий автономияси”,”Турон” Москва вилояти ўзбеклар диаспораси”, “Москва ўзбеклари ҳамжамияти” ва яқинда тузилган “Ўзбекистон” Умумроссия диаспоралар кенгаши” ташкилотлари шуғулланмоқда, гаровни ҳам улар қўйишмоқчи.
Нима бўлганда ҳам, бу воқеа яна бир марта Ўзбекистондаги режимнинг асл башарасини яна бир марта очмоқда. Бу режимнинг ўз фуқароалри билан иши йўқ. Ваҳоланки, давлатнинг бюджети улар Ўзбекистонга юбораётган пул билан оёқда турибди. Аммо, ўзбек мардикорлари бундай ҳақиқатни қанча олдин тушунсалар, ўзларига яхши.